Россия делегацияси Ар-Риёдда АҚШлик ҳамкасблари билан музокараларга "жанговар ва конструктив" руҳда бораётганини Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Григорий Карасин маълум қилди.
Россия делегациясига ФХХ директори маслаҳатчиси Сергей Беседа ва Карасин бошчилик қилади.
Карасин "Звезда" телеканалига берган интервьюсида Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга оид барча масалалар ҳал этилишига умид қилмаслигини, бироқ томонлар айрим жиҳатларда келишувга эриша олишига ишонч билдирди.
"Энг аввало, бизда (ишлашимиз керак бўлган) битта масала бор. Бутун кун тартибидаги барча масалаларни ҳал қилишга умид қилиш қийин, лекин ҳеч бўлмаганда битта масалани ечиш учун курашиш ниятида кетаяпмиз," - деди Совфед қўмитаси вакили. Григорий Карасин ва Сергей Беседа Саудия Арабистони пойтахтига 23 март куни етиб боради.
Илгари Россия президенти матбуот котибияти раҳбари Дмитрий Песков Карасин ва Беседани "бой иш тажрибаси"га эга бўлган "энг тажрибали музокарачилар" дея таърифлаган эди. У яна Россия президенти Владимир Путин шахсан уларни музокараларни бошқариш учун тайинлаганини қўшимча қилди. Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаковнинг хабар беришича, томонлар Қора денгизда кемалар қатновининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишади.