Америкаликларнинг деярли 60 фоизи Трампнинг президентлик фаолиятини маъқулламайди — NBC News.
Телеканал томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 42 фоиз америкалик амалдаги АҚШ президенти фаолиятини қўллаб-қувватласа, 58 фоизи қарши фикр билдирган. Қайд этилишича, апрелдан бери Трампни қўллаб-қувватлаш даражаси 3 фоизга пасайган.
Шунингдек, респондентларнинг 64 фоизи мамлакат нотўғри йўналишда ҳаракат қилаётганини билдирган.