Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Америкаликларнинг аксарияти Гренландияни қўшиб олишни истамайди

Америкаликларнинг аксарияти Гренландияни қўшиб олишни истамайди

Reuters/Ipsos сўрови натижаларига кўра, АҚШ фуқароларининг атиги 17 фоизи президент Доналд Трампнинг Данияга қарашли оролга нисбатан даъволарини қўллаб-қувватламоқда. Ҳатто республикачилар орасида ҳам Гренландияни АҚШга қўшиб олиш ғоясини қўллаб-қувватловчилар улуши бор-йўғи 40 фоизни ташкил этган. Ҳарбий йўл билан аннексия қилиш ғояси эса янада кескин рад этилмоқда: америкаликларнинг фақат 4 фоизи бундай босқинни маъқуллаган бўлар эди, Трамп партияси ичида эса бу кўрсаткич 8 фоизга тенг.

Оролни сотиб олиш эҳтимоли ҳақида сўз кетганда, сўров натижалари бироз юмшоқроқ кўринади. Аммо бу ҳолатда ҳам Трамп кўпчилик қўлловига эга эмас: 47 фоиз қарши, 35 фоиз қарор қабул қилмаган, атиги 18 фоиз эса қўшилиш тарафдори. Бу, эҳтимол, масаланинг нархи билан ҳам боғлиқ: NBC маълумотларига кўра, АҚШ Данияга орол учун 700 миллиард долларгача таклиф қилиши мумкин.

Бошқа сўровлар ҳам шунга ўхшаш манзарани кўрсатмоқда. CNN маълумотларига кўра, америкаликларнинг фақат 25 фоизи Дания ҳудудини қўшиб олишни қўллаб-қувватлайди. Венесуэла диктатори Николас Мадурони қўлга олиш, Куба, Колумбия ва Мексикага нисбатан таҳдидлардан сўнг АҚШда ҳарбий тажовузкорликдан муайян чарчоқ сезилмоқда: деярли ҳар олтинчи сайловчи Трампнинг тобора агрессивлашиб бораётган ташқи сиёсати сабабли хавотир билдираётганини айтиб ўтган.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!