"АҚШ Россия вакиллари билан алоҳида учрашув ўтказишини билдирди. Америкаликлар қуйидаги форматни таклиф қилди: Украина, АҚШ, Россия ва эҳтимол Европа ҳам", — деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Ҳозирча тинчлик келишуви йўқ ва у умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Келишув фақат қоғозда эмас, балки етакчилар томонидан имзоланганда ва уруш тўхтатилгандагина мавжуд бўлади;
◾️ Украина томонидан назорат қилинмаётган, вақтинча босиб олинган ҳудудларда сайловлар ўтказилиши мумкин эмас. Улар қандай ўтказилиши аниқ. Россия аввал натижани эълон қилади, кейин эса овозларни санайди. Улар доимо шундай қилишган, ҳатто ўз ички сайловларида ҳам;
◾️ Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижда сайловларни ўтказиш учун зарур инфратузилмани яратиш устида иш бошлаган;
◾️ Агар Россия репарациялар тўласа, Украина 90 миллиард евролик кредитни қайтаради;
◾️ Сайловларни ўтказиш учун ўт очишни тўхтатиш ёки урушни тугатиш зарур;
◾️ Барча фуқаролар, жумладан фронтдаги ҳарбийлар ҳам овоз бериш имкониятига эга бўлиши муҳим;
◾️ Тинчлик урушдан яхшироқ, аммо ҳар қандай нарх эвазига эмас. Биз аллақачон жуда катта тўлов тўладик.