Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Америкаликлар банкларга ишонмай қўйди

Америкаликлар банкларга ишонмай қўйди

Катта ёшли америкаликларнинг атиги 10 фоизи Америка банклари ва бошқа молия институтларига “юқори даражадаги ишонч”га эга. Бу респондентларнинг 22 фоизи банкларга юқори ишонч билдирган 2020 йилга нисбатан анча паст.

Чикаго университетининг Жамоатчилик тадқиқотлари маркази (НОРC) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкалик катта ёшли одамларнинг 57 фоизи мамлакат банкларига "бир оз" ишонади. Респондентларнинг 31 фоизи эса уларга "ишонмайди". Натижаларга бир неча банкларнинг қулаши билан боғлиқ вазият таъсир қилган.

10 март куни Калифорниядаги Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлгани эълон қилинганди. Бу 2008 йилдан бери АҚШдаги энг йирик банк инқирози бўлди.

Америкаликлар бундай вазиятнинг сабабларидан бири АҚШ ҳукумати банк соҳасини тартибга солиш учун қўлидан келган барча ишни қилмаётганида, деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 15:37 25.03.2023. Ўқилди: 1686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!