Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

American Express Россиядаги бўлинмасини ёпиш учун ариза топширди

A A A
American Express Россиядаги бўлинмасини ёпиш учун ариза топширди

Американинг American Express банки Россиядаги бўлинмасини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Май ойида бунга рухсат берувчи буйруқни Россия президенти Владимир Путин имзолаган эди. Банкнинг Москва ваколатхонаси биринчи марта 1916 йилда очилган ва 1957 йилдан буён узлуксиз ишламоқда.

American Express Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин хорижий компаниялар учун жорий қилинган янги қоидалар асосида Россия бозорини тарк этган биринчи хорижий банк бўлади, деб ёзади «Коммерсант» газетаси. 2022 йил август ойидан бошлаб Россияга қарши санкциялар режимига қўшилган хорижий компаниялар Москва билан Россия бозоридан чиқишнинг ҳар қандай усулини, шу жумладан бизнесни тугатиш йўли билан келишиб олишлари шарт.

2022 йилга келиб Россия сайёҳлик саноатининг қарийб 60 фоизи меҳмонхона ва транспорт чипталарини бронь қилиш учун банк хизматларидан фойдаланган. Февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин банк Россия ва Белоруссиядан келган мижозлар учун операцияларни тўхтатди, аммо Москвадаги ваколатхонасини сақлаб қолди.

«Коммерсант»нинг ёзишича, бундан олдин American Express 1918 йилда инқилоб туфайли Россия бозорини тарк этган. Ваколатхона 1957 йилда, Иосиф Сталин вафотидан бир неча йил ўтиб қайта очилди.

Киритилди: 22:27 21.07.2024. Ўқилди: 1566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!