Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Amazon сунъий интеллектга асосланган чатботни ишлаб чиқди

Amazon сунъий интеллектга асосланган чатботни ишлаб чиқди

Amazon компанияси сунъий интеллектга асосланган чатботни ишлаб чиқди.

Қайд этилишича, Q деб номланган бот корхоналарга йирик ҳужжатлар ёки гуруҳ суҳбатларини умумлаштириш ва контент яратишда ёрдам беради. Бот мижозлар сўровларига жавоб бериши, графиклар яратиши, маълумотларни таҳлил қилиши ва компанияларга кодлашда ёрдам бериши мумкин.

Q ботини Salesforce, Jira, Zendesk, Gmail ва Amazon S3 каби иловалар, дастурий таъминотларга улаш ва созлаш мумкин.

Веб-иловадан фойдаланиб, компания ботдан, масалан, харидорларнинг қандай маҳсулот хусусиятлари билан боғлиқ муаммолари борлигини ва уларни ҳал қилиш йўлларини таҳлил қилишни сўраши ёки файлни (Word ҳужжати, PDF, электрон жадвал ва бошқалар) юклаши ва файл ҳақида саволлар бериши мумкин.

Шунингдек, бот фойдаланувчиларни хатоларнинг олдини олиш учун амалларни бажаришдан олдин уни текширишга ундайди, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 21:03 01.12.2023. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!