Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Амал кўмган истеъдод ёки Озодбек Назарбеков қаерда?

Амал кўмган истеъдод ёки Озодбек Назарбеков қаерда?

Журналист Аброр Зоҳидов фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳақида ўзига хос фикр билдирди. Қуйида унинг мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳаммаси оддий туртки билан бошланди. Компьютеримда 2007-2008 йилларга доир “папка” топиб олдим. Ўзим учун қизиқарли кўплаб файллар орасида ўша пайтлар шунчаки севимли хонанда, бугунги кунда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг кўпгина қўшиқлари ҳам бор экан. Машраб ғазали куйга солинган “Эшигингда”ни қайта-қайта эшитдим. Йиғладим!

Назарбеков ижодининг бирор йили йирик дастурсиз, бирор дастури бутун юрт хиргойи қиладиган ва сел бўлиб тинглайдиган “хит” қўшиқларсиз ўтмасди. Унинг қўшиқлар рўйхатига назар солиш орқали 15 йил давомида ўз ўрнини сақлаб тургани сабабини осонгина англаш мумкин. “Халқлар дўстлиги” саройида 20-25 кунлаб, айрим кунларда икки марталаб ўтган концертлари ҳамиша аншлаг бўлган, ўша кунлари пойтахт ўзгача байрам қилган.

Аммо бугун ўша биз билган Озодбек Назарбеков қани?

Охирги машҳур қўшиқларидан бири “Мендирман ўша” кўпроқ мафкуравий характерда бўлди. У дастлаб “Ёшлар”телеканалига директор қилиб тайинланди, кейин биратўла Маданият вазири ўринбосари бўлақолди ва шу билан ижодида кескин пасайиш бошланди. Наҳот амал санъатдан баланд бўлса, бутун вақтни эгаллаб олса, ижодга йўл бермаса?! 
Ахир Озодбек Назарбеков халқ учун биринчи навбатда хонанда, севимли санъаткорку. Майли, юқорининг ташаббусига, буйруғига йўқ дея олмагандир. Лекин истеъдоднинг чўққисида, овознинг айни ширага кирган пайтида санъатдан узоқлашиш, концертларни тўхтатиш, қўшиқлар яратмаслик сабабини тушунмайман. 
Балки кимдир тушунар...

 

Киритилди: 10:22 14.08.2019. Ўқилди: 6204 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!