Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши мисоли

Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши мисоли

Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши Қуръонда бундай тасвирланади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чи­қаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир” (Бақара, 261). Худди шу каби Аллоҳ учун ўз молини садақа қиладиган кишига ҳам булар тааллуқлидир. Аллоҳ кимга хоҳласа кўпайтириб беради. Яъни, унга савобини охиратда бирдан етти юзгача ёки миллионгача ёки Аллоҳ ўзи хоҳлаганича чексиз ошириб беради, Аллоҳ карамлидир. Мана шу зиёдаликлар билан сахийдир. Садақага бериладиган зиёдаликлар қандай ният билан қилинганига кўра бўлади.

Сўнгра Аллоҳ таоло деди: “Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан (Аллоҳга) миннат ва (бериладиган фақирга) озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир” (Бақара, 262). Аллоҳга миннат қилиш – тавфиқ Ундан эканлигини кўрмасликдир. Садақа берилаётган инсонга азият етказиш ҳам Аллоҳ шу нарсаларга муваффақ қилганини кўрмасликдир. Сўнгра Аллоҳ садақа бераётган одамига миннат қилиш мисолини зикр этади: “Молини одамлар кўрсин деб берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, (берган) садақалари”(Бақара, 264), яъни амалларга бериладиган мукофотни ўз ичига олган “қайта тирилиш”га ишонмайдиган одамнинг садақаси, гўёки ўз молидан инфоқ қилади, аммо ширк келтириши унинг нафақаси ва садақасини йўққа чиқаради. Худди шу каби, мўмин одамнинг садақасини миннат қилиши ва азият етказиши йўққа чиқаради.

Сўнгра қайта тирилишга ишонадиган, Аллоҳнинг жамолини истаб, миннат ва азиятдан холи бўлган мухлис кишининг нафақасининг мисоли келтирилади: “Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар, яъни қалбларидаги ниятларини тасдиқ этган ҳолда амалга оширадилар, улар адирдаги боққа ўхшар, яъни тепа сўлим жойда жойлашган боққа ўхшатилади. Унга жала қуйгач, ҳосилини икки баробар етиштирар”, яъни самараси икки баравар бўлади.

Manba: hidoyat. uz

Киритилди: 06:15 16.03.2020. Ўқилди: 2443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!