Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Алламжонов "Мета"нинг бошқарувчи директори ва Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказди

Алламжонов "Мета"нинг бошқарувчи директори ва Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказди

Бугун Meta (Facebook) компаниясининг Бошқарувчи директори ҳамда Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда Фонд ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ва 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди. Унга асосан мамлакатимиздаги ОАВ, давлат идоралари ва мансабдор шахслар, Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари саҳифаларини верификациялаш, матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар учун ўқув курслари ўтказишга келишиб олинган.

Ҳамкорликдаги курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши курашиш, киберхавфсизлик соҳасида рақамли саводхонликни ошириш мавзуларида ҳам махсус тренинглар ўтказилади.

Киритилди: 22:40 22.11.2021. Ўқилди: 2489 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!