Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Алкоголизмни даволовчи янги ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди

Алкоголизмни даволовчи янги ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди

«Сурункали алкоголизмни даволовчи восита» номли ихтиро IAP 8081-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Алкоголизм – бу спиртли ичимликларга патологик иштиёқ, уларга руҳий ва жисмоний қарамлик билан тавсифланган сурункали касаллик бўлиб, янги ихтиро тиббиётда, хусусан, фармакология, наркология ва алкоголизмни даволаш учун қўл келиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, ихтиронинг мақсади - I ва II босқичдаги алкоголизмни даволаш ва унинг қайталанишининг олдини олиш ҳисобланади.

Вазирлик ихтирони рўйхатдан ўтказиш, яъни патент олиш ихтиро эгасининг ривожланиши учун мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш эканлигини эслатмоқда.

Киритилди: 16:07 06.09.2025. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!