Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А. ва Х.Х.лар олдиндан тил бириктириб, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Р.га чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркалар билан елимланмаган 1 литр ҳажмдаги 100 дона “Yeni Raki” номли алкоголь маҳсулотини жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.