Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алишер Узоқов хорижга кетяпти. «Ким экан?» шоу дастури тўхтатиладими?

Алишер Узоқов хорижга кетяпти. «Ким экан?» шоу дастури тўхтатиладими?

Ижтимоий тармоқларда актёр Алишер Узоқовнинг хорижга кетаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Узоқов бошловчилик қилаётган «Ким экан?» шоу-дастури ҳам тўхтатилаётгани маълум бўлди. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова Алишер Узоқов билан суҳбатлашиб, унинг чет элга нима сабабдан кетаётганига ойдинлик киритди.

Хорижга кетяпман, аммо бу кўрсатувнинг тўхтатилишига асосий сабаб эмас. Кўрсатув бошланмасидан аввал уни энг ширин жойида тўхтатишни ният қилгандик. Инсон ўз вақтини тўхташни ҳам билиши керак. Томошабинлар яхши қабул қиляпти, деб сони учун ишланса, қарсак чалаётган одамларни ҳам бездириб қўйиш ҳеч гап эмас. Олдиндан бир нарса деёлмайман, аммо сафарлардан эсон-омон қайтсам, балки кейинроқ унинг давомини суратга олармиз, — дейди Алишер Узоқов.

Алишер Узоқов яқин кунларда суратга олиниши режалаштирилаётган «Жалолиддин Мангуберди» сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушади, деган гап-сўзларга ҳам ойдинлик киритди.

— Ҳақиқатан ҳам сериалга таклиф этилдим. Лекин уни бу сафар ҳам рад этдим. Яширмайман, сериалнинг биринчи мавсумида ҳам Туркияга бориб, съёмка бошланмасидан аввал Ўзбекистонга қайтиб келганман. Бунинг, албатта, ўзига хос сабаблари бор. Яқин кунларда бошқа хориж давлатига сафар қилишни режалаштиряпман. Асосий мақсадим медиадан ташқари соҳада ҳам ўқиб, ўз имкониятларимни синаб кўрмоқчиман, — дейди Алишер Узоқов.

Агар лойиҳа режиссёри ёки продюсери «Ким экан?» кўрсатувига бошқа бошловчи олишни истаса, буни Алишер Узоқов қандай қабул қилади?

— Хурсанд бўламан ва бунга қаршилик қилмайман, — дея жавоб берди актёр ва телебошловчи Алишер Узоқов.

Киритилди: 23:28 13.05.2022. Ўқилди: 8759 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!