Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активлари мусодара қилинди

Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активлари мусодара қилинди

Украина Олий аксилкоррупция суди (ВАКС) олигарх Алишер Усмоновнинг икки миллиард гривнадан (48,2 миллион доллар) ортиқ мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу хақда Forbes нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 160 минг тоннадан ортиқ темир рудаси, шунингдек, «Петер-Сервис Украина» устав капиталининг 100 фоизи давлат даромадига айлантирилган. ВАКС қарори ҳали кучга кирмаган ва шикоят қилиниши мумкин.

Forbes маълумотларига кўра, Алишер Усмонов бойлиги 13,4 миллиард еврога баҳоланган. У Россиядаги энг бой одамлардан бири.

Россия-Украина уруши бошланганидан кейин унга қарши Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия томонидан санкциялар жорий этилди. Усмонов ушбу санкциялар олиб ташланиши учун турли судларда курашмоқда.

Киритилди: 10:55 28.09.2024. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!