Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Алишер Усмонов тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун 10 млн доллар ажратди

Алишер Усмонов тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун 10 млн доллар ажратди

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6038-сон, 30.07.2020й) асосан, республика бюджетидан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун таниқли тадбиркор ватандошимиз Алишер Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида ҳомийлик хайрияси ажратилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№458, 30.07.2020й)  кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

• врач ходимларга - 5 млн сўм;
• ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
• ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.

Ушбу  тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

Киритилди: 08:45 31.07.2020. Ўқилди: 7466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!