Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Алишер Қодиров: "Қозоғистондаги тартибсизликлар — пасткашларнинг режаларидир"

A A A
Алишер Қодиров: "Қозоғистондаги тартибсизликлар — пасткашларнинг режаларидир"

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров Қозоғистондаги воқеалар ҳақида фикр билдирди.

"Қозоғистондаги тартибсизликлар - ғаразли сиёсий мақсадларига эришиш учун кўзини юммасдан заҳматкаш ҳалқни қурбон қила оладиган пасткашларнинг режалари эканлигига шубҳа йўқ.

Афсуски, бундай манфур режаларга ўйинчоқ бўладиган қайноқ бошлар доимо топилади ва одатда асл ташкилотчилар четда қолиб, шундайлар оёқ остида хор бўладилар.

Яна бир бор исботланган ҳақиқат шуки, одамларни ўйлантираётган, ечимлари вақт талаб қиладиган оғир муаммолар талотўплар бошланиши билан унутилади ва яширин мақсадлар ошкор бўлади.

Ишончим комил, тараққиётнинг ажралмас шарти тинчлик ва барқарорлик эканлигини қозоқ қардошларимиз жуда яҳши тушунадилар ҳамда бу синовли кунларни мустаҳкам ирода билан енгиб ўтадилар".

Киритилди: 13:50 07.01.2022. Ўқилди: 3571 марта. Фикрлар сони: 41 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!