Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алиментчи отанинг уй-жойи фарзандларига хатлаб берилди

Алиментчи отанинг уй-жойи фарзандларига хатлаб берилди

Оила бошлиғи бўлган ота аёли ва фарзандларини моддий томондан таъминлашга масъул. Гарчи, ажралишган бўлса ҳам фарзандларининг моддий таъминоти отаси зиммасида қолади. Лекин, афсуски, оталик бурчини унутганлар ҳам борки, қонун уларни ўз ҳимоясига олиб, адолат қарор топади.

Андижон шаҳрида яшовчи Н.Х. 2016 йилда Россия федерациясига ишлаш учун кетган. У хорижда бўлган даврида собиқ турмуш ўртоғи томонидан алимент ундириш учун судга даъво ариза киритилган.

Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ота 2016 йилда хорижга чиқиб кетганлиги ва бу йил юртимиз ҳудудига қайтганлиги аниқланган. Унинг мамлакатимиз ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Бу ҳуқуқни тиклаш мақсадида ота алимент қарзи ва келгусидаги алимент тўловлари эвазига ўзининг Андижон шаҳридаги икки хонали уйини беришга рози бўлган.

Суд орқали ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиб, 48 млн. сўм алимент қарзи ва фарзандлар вояга етгунига қадар ҳисобланган 94,1 млн. сўм эвазига икки хонали уйнинг ҳужжатлари турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берилди.

Маълумотларга кўра, мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси иш юритувида жами алимент ундируви билан боғлиқ 35 минг 826 та ижро ҳужжати мавжуд. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 145 млрд. сўм маблағ ундирилган.

Киритилди: Бугун 02:43. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!