Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Алиев Россия ҳақида: «Биз ҳурматсизликка йўл қўймаймиз...»

Алиев Россия ҳақида: «Биз ҳурматсизликка йўл қўймаймиз...»


Озарбайжон президенти Москва ҳаракатларидан норозилик билдирди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида Россия томонидан озарбайжонлик фуқаролик самолётига берилган зарба ва Москва расмийларининг реакцияси Бокуни чуқур хафагарлик ва норозилик билан тўлдирганини маълум қилди.

🗣 «Аввало, бундай ҳолат содир бўлмаслиги керак эди. Агар дронлар Россия аэропортларига ҳужум қилса, “Ковер” режими жорий этилади ва барча самолётларга сигнал берилиб, қайтарилади. Ҳалокатдан икки ҳафта олдин ҳам худди шундай бўлган, учувчилар сигнал олиб, орқага қайтган. Бу сафар эса сигнал, самолётга зарба берилгандан кейингина берилган. Демак, терговни адаштириш учун шундай қилинган. Самолётга икки марта зарба берилган. Фақат учувчиларнинг маҳоратлилиги туфайли у қўнишга муваффақ бўлди. Ва яхшики, бу Россияда эмас, балки Қозоғистонда рўй берди», — деди Алиев.

📍 Алиев таъкидлашича, ушбу ҳодисадан сўнг ҳам Озарбайжон Россия билан муносабатларни ёмонлаштиришни истамаган:

🔻 «Бу вазият икки томонлама муносабатлар учун жуда жиддий. Лекин уларни ёмонлаштиришни биз бошлаган эмасмиз. Бизнинг халқимиз ранжиди, ғазабланди. Биз тергов тугашини кутдик. Аммо шундан сўнг Россияда озарбайжонликларга қарши асоссиз ҳужумлар бошланди. Икки киши қийноққа солиниб, ўлдирилди, расмий маълумотда эса “юрак хуружидан вафот этган” дейилди. Агар улар 20 йил аввал жиноят қилган бўлса ҳам – улар инсон. Уларга бундай муомала қилиб бўлмайди. Бу бизнинг халқимизга қарши мислсиз тажовуз бўлди. Биз жавобимизни қонуний ва конструктив йўл билан берамиз, лекин ҳеч қачон тажовуз ёки ҳурматсизликка чидаб турмаймиз», — дея таъкидлади Озарбайжон раҳбари.

Киритилди: 08:32 28.08.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!