Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Le Figaro нашрига берган интервьюсида Боку қайси мамлакатлардан қурол сотиб олишини айтди.
"Биз кўплаб мамлакатлардан қурол сотиб оламиз, аммо энг кўп қурол Туркия ёки Исроилдан эмас, балки Россиядан сотиб олинади", — деди у.
Алиевнинг қўшимча қилишича, Озарбойжон шунингдек, Украина, Беларусь ва Эрондан қурол сотиб олади.
Бундан ташқари, Алиев Арманистон Россиядан қуролларни бепул олишини айтди, аммо бу маълумотни қаердан олганлигини маълум қилмади.