Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Alibaba фаолиятига нима таъсир кўрсатди?

Alibaba фаолиятига нима таъсир кўрсатди?

Alibaba қулаб тушди, лекин қайтишга ваъда берди: хитойлик онлайн-ритейлер чорак учун ҳисобот берди.

Хитойлик онлайн-ритейлер Alibaba соф фойдаси сўнгги чоракда 3,3 миллиард юанни (453 миллион доллар) ташкил этди, бу 2023-молиявий йилнинг сўнгги чорагидан 86 фоизга кам.
Умумий чораклик даромад атиги 7 фоизга ошиб, 221,8 миллиард юанга (30,7 миллиард доллар) етди. Бу ҳақда баёнотда айтилган.

Компания натижаларни айрим оммавий компанияларга инвестициялардан йўқотишлар ва бизнесининг давом этаётган ўзгариши билан изоҳлади. Alibaba фаолиятига Хитой иқтисодиётининг секин тикланиши ва мамлакатдаги истеъмол харажатлари динамикаси ҳам таъсир кўрсатди, дейди молиячилар.

Шу билан бирга, Alibaba катта салоҳиятни кўраётган сунъий интеллект ва булутли технологияларга сармояларни кўпайтиришга ваъда берди.

Ҳисобот эълон қилинганидан кейин Alibaba котировкалари 7 фоизга пасайди.

Киритилди: 18:10 15.05.2024. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!