Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Алабама АҚШ тарихидаги иккинчи азот қатлини амалга оширди

Алабама АҚШ тарихидаги иккинчи азот қатлини амалга оширди

Алабама штатида бу усул танқид қилинганига қарамай, АҚШ тарихида азот ёрдамида иккинчи қатлни амалга оширди.

Бу ҳақда ҳукм ижросини кузатган Associated Press агентлиги хабар берди.

АҚШ фуқароси, 59 ёшли Алан Юджин Миллер қатл этилди. У 1999 йилда уч кишининг қотиллиги учун ўлимга ҳукм қилинган. Унинг сўнгги сўзлари: "Мен бу ерга келиш учун ҳеч нарса қилмадим", деб хабар беради агентлик.

Қатл пайтида азот нафас олиш ниқоби орқали маҳкумга чиқарилади, бу гипоксия ва охир-оқибат ўлимга олиб келади. Алабама штати 2022 йилда Миллерга нисбатан ўлим жазосини ижро этишга уриниб кўрди, аммо кейин шифокорлар унга ўлимга олиб келадиган укол қила олмадилар.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Алабама штатида 1988 йилда буюртма асосида қотилликни содир этганликда айбланган 58 ёшли Кеннет Юджин Смит азот гази билан қатл этилган эди. Ўшанда БМТ ва Европа Иттифоқи бу қатл усулини танқид қилган ва демократлар назоратидаги Оқ уй Республикачилар штатидаги қатлдан "чуқур хавотир" билдирган.

Киритилди: 10:11 27.09.2024. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!