Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Ал-Қоида» йўловчи самолётларига янги ҳужумлар қилишга чақириқ тарқатди

«Ал-Қоида» йўловчи самолётларига янги ҳужумлар қилишга чақириқ тарқатди

Жума куни араб тилидаги al-Bayan нашрида йўловчи самолётларига терактлар уюштиришга чақириқ эълон қилинди. Нашр яқинда «Ал-Қоида» тарафдорлари томонидан ишга туширилгани айтилмоқда.

Материалда 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар ҳужумларга намуна сифатида тилга олинган ва Жаҳон савдо марказининг эгизак биноларига самолёт урилган тасвир жойлаштирилган.

Бу чақириқ 30 сентябрь куни Flydubai самолётида содир бўлган ҳодисадан кейин пайдо бўлган. Парвоз вақтида Уммон фуқароси, 29 ёшли иккинчи учувчи Ҳамам ал-Ҳаммами кабинада самолёт командирига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган. Экипаж аъзолари ва йўловчилар уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

🇦🇪 БАА Бош прокуратураси дастлабки тергов ҳодиса террорчилик ҳаракатига уриниш бўлганини кўрсатаётганини маълум қилди. Терговчилар унинг мотиви, эҳтимолий алоқалари ва рақамли изларини ўрганмоқда.

Шу билан бирга, унинг «Ал-Қоида» билан боғлиқлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган. Тергов унинг ёлғиз ҳаракат қилган-қилмагани ёки террорчилик ташкилоти билан алоқаси бўлганини аниқламоқда.

Қизиғи, ҳодисадан тахминан 9 соат ўтиб, ал-Ҳаммамининг LinkedIn ва Instagram аккаунтларида самолёт кабинаси, Исроил самолётлари ва «Ал-Қоида»нинг собиқ раҳбари Айман аз-Заваҳирийга оид суратлар пайдо бўлган. У пайтда у аллақачон ҳибсда эди. Бу материалларни ким жойлагани номаълум — улар олдиндан автоматик тарзда чиқаришга қўйилган бўлиши ҳам мумкин.

Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 22:30 04.10.2026. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!