Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган БМТ автомобилларига ўқ узилди ва юк ўғирлаб кетилди.
Бу ҳақда Қатарнинг “Al-Jazeera” телеканали маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида уч нафар ҳайдовчи жароҳатланган. Фаластин анклавининг марказий қисмида БМТ гуманитар ёрдам карвонига ҳужум уюштирилгани хабар қилинганди.
Жануб чегарасидан Дайр ал-Балаҳ шаҳри томон ҳаракатланаётган 20 юк машинасидан 14 таси отиб ташланган ва улар олиб кетаётган озиқ-овқатлари ўғирлаб кетилган.