Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби бразилиялик юлдузи Неймар билан ўртадаги шартномани бекор қилишга тайёр.
Хабарларга кўра, 32 ёшли футболчи Европадан таклиф бўлса, январь ойидаёқ риёдликлар билан 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани бекор қилади.
Неймар «Ал-Ҳилол»га 2023 йилда «ПСЖ»дан 90 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.