Актриса Аида Юнусова 1948 йил 10 февралда Марғилон шаҳрида туғилган. У оилада уч қизнинг энг кичиги бўлган.
1970 йилда Тошкент Давлат театр ва рассомчилик олийгоҳининг кино ва театр актёрлиги факультетини тамомлаган.
Ўқишни тугатгач актриса сифатида ишлай бошлаган.
Аида Юнусова ўзининг илк ролини талабалик пайтида "Ёз ёмғири" номли фильмида ўйнаган.
Аида Юнусовани халққа танитган роллари бу "Ажойиб хаёлпараст" ва "Чинор остидаги дуэл" фильмлари ҳисобланади.
Булардан ташқари, актриса фаолияти давомида яна ўндан ошиқ картиналарда қатнашган.