1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.T.” МЧЖ раҳбари С.С. 3 та МФЙ ҳудудларидаги савдо дўконларида умумий баҳоси 210 млн сўмлик жами 6 809 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
2️⃣ Департаментнинг Косон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.I.” МЧЖ ҳайдовчиси С.Д.нинг бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси салонида умумий баҳоси 79,3 млн сўмлик 13 турдаги жами 3 707 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, тадбир давомида “A.I.” МЧЖнинг “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконидан 89,4 млн сўмлик 40 турдаги 2 355 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳам ашёвий далил сифатида олинган.
3️⃣ Департаментнинг Кармана тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.B.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ савдо дўконида 3 турдаги 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 1 062 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
4️⃣ Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Y.L.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. “Оқ-мачит” МФЙ ҳудудидаги савдо шохобчасида 24 турдаги 261 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 15 турдаги 796 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.