Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. ва бошқалар фуқаро Ш.Ш.нинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган 4 970 қути акциз маркаси бўлмаган “Milano” номли тамаки маҳсулотларини Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:22 24.11.2022. Ўқилди: 1236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!