Европанинг самолёт ишлаб чиқарувчиси Airbus июль ойида 7 та самолётга буюртма олди, бу июнь ойидаги 207 та самолётдан 29 баравар кам.
Бу ҳақда компания сайтидаги маълумотларга асосланиб хорижий ОАВлар хабар бермоқда.
Йил бошидан бери Airbus 501 та самолётга буюртма олган, бироқ бекор қилинганларни ҳисобга олган ҳолда бу кўрсаткич 405 та самолётни ташкил қилган.
Июль ойида компания мижозларига ҳаво кемаларини етказиб бериш 6,3 фоизга ошиб, 67 донани ташкил этди. Йил бошидан буён 373 та самолёт келтирилди.
Airbus дунёдаги энг йирик аэрокосмик ва мудофаа компанияларидан биридир. У йўловчи самолётлари, Airbus Defence and Space ва Airbus Helicopters ишлаб чиқарадиган Airbus SAS бўлинмаларидан иборат.