Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Air France авиакомпанияси Нигер, Буркина-Фасо ва Малига парвозларни тўхтатди

Air France авиакомпанияси Нигер, Буркина-Фасо ва Малига парвозларни тўхтатди

Франциянинг Air France миллий авиакомпанияси Нигер (Ниамей), Буркина-Фасо (Уагадугу) ва Мали (Бамако) пойтахтларига парвозларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда BFMTV телеканали авиакомпания вакилларига таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Ниамейга парвозлар кейинги огоҳлантиришгача тўхтатилган, Уагадугу ва Бамакога парвозлар эса 11 августгача бекор қилинган.

Авиакомпания, шунингдек, Нигер устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли парвоз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлганига аниқлик киритди, бу эса Африканинг бир қанча мамлакатларига парвозлар давомийлигини 15 дақиқадан икки соатгача оширади.

Киритилди: 18:44 07.08.2023. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!