Ангола терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентинага қарши баҳс олиб боради.
Томонлар ўзаро келишувга эришдилар. Келишувга кўра, Аргентина терма жамоаси Месси босчилигидаги тўлиқ таркибда ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бунинг учун, Ангола футбол федерацияси Аргентинага 10 миллион доллар тўлайди. Учрашув 14 ноябрь куни Ангола пойтахти Луанде шаҳрида бўлиб ўтади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ангола аҳолисининг қарийб 32 фоизи қашшоқлик чегарасида яшайди.