Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аҳолининг чиқиндидан дебиторлик қарзи миқдори 585 млрд сўмга етди

Аҳолининг чиқиндидан дебиторлик қарзи миқдори 585 млрд сўмга етди

Аҳолида тўлов интизоми даражасининг пастлиги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги кескин ошиб, республика миқиёсида жами 585 млрд сўм миқдорига етди.

Аҳолида тўлов интизоми даражасининг пастлиги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунинг учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг қисқа рақами орқали фуқароларга СМС хабарномалар юборилиши бошланди. Хабарда чиқинди тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга қарздорлик қопланмагунига қадар электр энергияси учун тўловни чеклаш тизими жорий этилаётганлиги ҳақида маълумот берилган.

Маълум бўлишича, фуқароларимиз орасида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлашдан бош тортиш ёки кечиктириш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бунда улар томонидан хонадондан чиқинди чиқмаслиги, чиқиндилар ёқиб юборилиши ёки ерга кўмилиши каби сабаблар кўрсатилган.

Маълумот ўрнида шу йилнинг 4 январь санасида Президентнинг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинган.

Маълумот учун, юборилган СМС хабарномалардаги қарздорлик миқдори бўйича фуқароларда эътирозлар мавжуд бўлса, «1205» қисқа рақамига оғзаги ариза қолдирлари мумкин.

Киритилди: 10:15 19.10.2024. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!