Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аҳоли камаймоқда, Маск кўпайтирмоқда: “Легион” лойиҳаси бошланди

Аҳоли камаймоқда, Маск кўпайтирмоқда: “Легион” лойиҳаси бошланди

WSJ таъкидлашича, Илон Маск Ер юзини ақлли инсонлар билан тўлдиришга интилаяпти.

АҚШ ҳукуматида самарадорликни ошириш бўйича идора (DOGE) фаолиятини мувофиқлаштираётган Илон Маск ўз фарзандларини “легион” деб атайди, бу сўз Рим Республикаси ва Рим Империяси давридаги ҳарбий қўшинлар маъносини билдиради. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) газетаси манбаларига таяниб хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, Маск “легион” даражасига етишишни мақсад қилган. У аҳоли сони камайиши орқали цивилизация хавф остида қолган бир пайтда, Ерда ақлли инсонлар сонини кўпайтиришга интилаяпти. WSJ ёзишича, тадбиркорнинг тўрт аёлдан камида 14 нафар фарзанди бор. Бир нечта манбаларнинг таъкидлашича, аслида Маскнинг фарзандлари сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Маск ўз фарзандларининг эҳтимолий оналарини ижтимоий тармоқдаги X платформаси орқали топади.

Киритилди: 22:30 16.04.2025. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!