Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Аҳмад Яссавийнинг ўзбекистонлик ва туркиялик 42-авлодлари Тошкентда илк бор учрашди

Аҳмад Яссавийнинг ўзбекистонлик ва туркиялик 42-авлодлари Тошкентда илк бор учрашди

Тошкент шаҳрида Аҳмад Яссавийнинг ўзбекистонлик ва туркиялик 42-авлодлари илк бор учрашди.

Маълум қилинишича, 5—6 декабрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Туркий давлатлар географик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро илмий конференцияда Марказий Осиёдаги илк тасаввуфий тариқат — Яссавиянинг асосчиси Аҳмад Яссавийнинг 42-авлодлари ўзбекистонлик Гулпошша Эргашхўжаева ва туркиялик Чағла Яссавийлар илк бор учрашди.

Шунингдек, илмий анжуманда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарларидан бири Шермуҳаммадбек (архив ҳужжатлари ва совет адабиётларида Шермат қўрбоши ёки Кўршермат, чап кўзига ўқ текканлиги учун шундай ном беришган) авлоди Усмонбей ҳам иштирок этди.

Киритилди: 10:14 09.12.2023. Ўқилди: 3619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!