Америкалик тадбиркор, муҳандис ва миллиардер Илон Маск АҚШ президентлиги сайловларида Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ғалаба қозонса, Вашингтон ва Пекин ўртасида воситачи бўлиши мумкин.
Bloomberg агентлиги хабар беришича, миллиардернинг Tesla компанияси Хитойда солиқ имтиёзлари олди. Бундан ташқари, Хитойда у давлат харидлари рўйхатига киритилган.
Буларнинг барчаси, шунингдек, Маск ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги бир қатор масалалар бўйича фикрларнинг ўхшашлиги америкалик миллиардер, агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, Хитой раҳбарининг "нуфузли дўсти"га айланиши мумкинлигидан далолат беради, деб ёзади агентлик.