Қўшма штатлар президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.
"Эшитишимча, буюк Ироқ мамлакати Нури ал-Маликийни бош вазир этиб қайта тайинлаш орқали жуда ёмон қарор қабул қилиши мумкин. Охирги марта Маликий ҳокимиятда бўлганида мамлакат қашшоқлик ва бошбошдоқликка юз тутган эди. Бу ҳолат яна такрорланишига йўл қўйиб бўлмайди. Агар Маликий бош вазир этиб тайинланса, унинг бепарво сиёсати ва мафкураси туфайли Америка Қўшма Штатлари Ироққа бошқа ёрдам бермайди. Бизсиз эса Ироқнинг муваффақият, фаровонлик ёки эркинликка етишиш имконияти деярли йўқ", — деб ёзган Трамп.
Ал-Маликий 2006-2014 йилларда Ироқ бош вазири бўлган. Шанба куни Ироқдаги шиа партиялари Координация кенгаши уни ҳукумат раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатди.