Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Агар аэропортга ишга жойлаштиришни ваъда беришса ...

Агар аэропортга ишга жойлаштиришни ваъда беришса ...

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Тошкент” халқаро аэропортига ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Фирибгарлар маълум пул миқдори эвазига пойтахтнинг ҳаво бандаргоҳига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади, бироқ, пулни олганидан сўнг қайтиб алоқага чиқмайди.

“Uzbekistan Airports”дан маълум қилишларича, айни пайтда Ўзбекистон аэропортларига ишга қабул қилиш фақатгина номзодларни танлов асосида саралашга асосланган электрон тизим орқали амалга оширилади. Бу мутахассисларни танлаб олиш жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва самарадорлигини оширади, пул эвазига бўш иш ўринларини таклиф қилаётган фирибгарларнинг қармоғига тушиб қолиш эҳтимолини камайтиради.

Электрон тизим ёрдамида 284 та бўш иш ўринлари учун танлов ўтказилди ва 218 нафар янги мутахассис ишга олинди.

Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни vacancyuzairports.uz расмий сайти ёки t.me/vacancyuzairports телеграм канали орқали олиш мумкин. “Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси ва халқаро аэропортлар, шунингдек, “UzPort” хэндлинг компанияси ва “UzCargo” почта-юк мажмуаси шўъба компанияларининг мавжуд вакансиялари электрон платформада очиқ ҳолда жойлаштирилади.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!