Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, тезюрар поездларда интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.
Вазирнинг айтишича, поезд ичидаги металл тузилиши сабаб ташқаридан сигнал яхши ўтмайди. Шунинг учун вагонларга махсус ускуналар ўрнатилган.
Келгусида эса харид қилинадиган янги поездлар ўзиданоқ замонавий телекоммуникация жиҳозлари билан таъминланиши кутилмоқда.