Буркина-Фасо билан чегарада уюштирилган ҳужумда камида ўн нигериялик аскар ҳалок бўлди, 15 нафари яраланди.
Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири генерал Салифу Модининг баёнотига таяниб, Agence France-Presse хабар бермоқда.
"Жума куни Нигернинг Буркина-Фасо билан ғарбий чегараси яқинида жиҳодчилар томонидан содир этилган қўш ҳужум натижасида ўн нафар аскар ҳалок бўлди", — дейилади агентлик хабарида.
Модининг сўзларига кўра, яна 15 аскар яраланган.