Баландлиги 385 метр бўлган Iconic Tower 2022 йилда қуриб битказилгандан сўнг Қоҳира марказидаги ишбилармонлик мавзесининг марказига айланади.
Ушбу иншоот 2015 йилда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан бошланган йирик лойиҳа – янги пойтахтнинг Марказий бизнес мавзесидаги йигирмата миноранинг марказий қисми бўлади.
“Бу Миср учун осмонўпар бинолар ва ўта баланд биноларга эга бўлишнинг янги даври”, – дейди Dar Al-Handasah томонидан ишлаб чиқилган Марказий бизнес мавзеси лойиҳаси менежери Аҳмад ал-Банна. 1956 йилда Байрутда ташкил этилган Dar Al-Handasah архитектура фирмасининг асосий дизайнерлик маркази Қоҳирада жойлашган бўлиб, минора устида иш 2018 йил май ойида, қурилиши эса 2019 йилда бошланган. Минора янги пойтахтнинг рамзига айланиши кутилмоқда.
65 000 квадрат метр майдонда қурилган Iconic Tower 78 қаватдан ва иккита ертўла қаватидан иборат бўлади. Биринчи 40 қаватда офислар, 10 қаватда хонадонлар, 30 қаватда эса беш юлдузли меҳмонхонанинг бир қисми жойлашади. 74-қаватда кузатув майдончаси жойлаштирилади.
Айни пайтда Африканинг энг баланд биноси Йоханнесбургдаги (ЖАР) 234 метрли “Леонардо” мажмуаси ҳисобланади.