Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Африканинг 37 давлатидан қарийб 3 000 нафар фуқаро Россия армияси сафида урушмоқда

Африканинг 37 давлатидан қарийб 3 000 нафар фуқаро Россия армияси сафида урушмоқда

Украина ТИВ маълумотларига кўра, Африканинг 37 давлатига мансуб камида 2 982 нафар фуқаро Россия Қуролли кучлари таркибида жанг қилмоқда, улардан 486 нафари ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Яна Африканинг 17 давлати фуқаролари бўлган 35 киши Украина асирлигида. Украина ташқи ишлар идораси Россия африкаликларни юқори маош, иш ёки таълим, Россия фуқаролиги ва ижтимоий имтиёзлар ваъдаси орқали ёллаётганини билдирмоқда. Айрим ҳолларда хорижликлар ҳарбий шартномаларни рус тилида имзолашга мажбурланган.

Украина дипломатик каналлар орқали бундай ёллаш ҳолатларига қарши чора кўришга ва Африка давлатлари ҳукуматларини хабардор қилишга уринмоқда. Июль ойида Ботсвана ҳукумати ҳам ўз фуқароларини Украинага қарши урушда иштирок этиш учун ёллаш ҳолатлари кўпайганини маълум қилган.

Киритилди: 13:52 18.08.2026. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!