Жанубий африкалик аёл бирданига 10 нафар фарзандни дунёга келтириб дунё рекордини ўрнатди, деб хабар беради маҳаллий IOL портали.
Таъкидланишича, Жанубий Африканинг Гаутенг провинциясида яшовчи 37 ёшли Госиаме Тамара Ситоле саккиз ойлик ҳомиладор бўлганида етти нафар ўғил ва учта қизни дунёга келтирди. Шу билан бирга, илгари шифокорлар саккизта бола бўлишини кутишган.
Олдинги рекорд бирдан тўққизта болани дунёга келтирган Малида яшовчи аёлга тегишли эди.