Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Африкада жиддий номаълум касаллик аниқланди

Африкада жиддий номаълум касаллик аниқланди

Ғарбий Конго Демократик Республикасида (КДР) илгари номаълум бўлган касалликни ўрганаётган олимлар ҳайратланарли хулосага келишди.

Сирли касалликка бир нечта патогенлар сабаб бўлган: AH1N1 грипп вируси, SARS-CоВ-2 коронавируси ва безгак.

Маълум қилинишича, ҳужайранинг бир вақтнинг ўзида бир нечта патогенлар билан инфекцияси коинфекция деб аталади ва жиддий хавф туғдиради.

Касаллик октябрь ойида Кванго провинциясида бошланган. Беморларда юқори иситма, кучли бош оғриғи ва умумий заифлик бор. Расмий маълумотларга кўра, 593 киши касалланган, 143 киши вафот этган.

Киритилди: 11:11 28.12.2024. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!