Африка қитъаси кутилганидан анча тезроқ бўлиниб кетади, дейди Калифорния университети профессори Кен МакДональд.
Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Эфиопия чўлидаги тахминан 56,5 километр узунликдаги ёриқ 2005 йилда пайдо бўлган, бироқ ўшандан бери йилига тахминан 1,5 сантиметр тезликда кенгайган.
Мутахассисларнинг янги ҳисоб-китобларига кўра, қитъа яқин бир-беш миллион йил ичида бўлиниб кетиши мумкин, илгари бу жараён ўн миллионлаб йиллар давом этиши тахмин қилинган эди, дея қўшимча қилди МакДональд.
Унинг қўшимча қилишича, Ҳинд океани суви отилиб чиқиб, Шарқий Африка рифт водийси ҳудудини сув босадиган вазият юзага келиши мумкин.
МакДональд Африканинг бўлиниши янги қитъа ва Атлантика океанидек чуқур бўладиган океаннинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди