Бугун 27 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Трампга қандай таъсир ўтказишни билади

Путин Трампга қандай таъсир ўтказишни билади

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон CNN телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин Америка етакчиси Дональд Трампга қандай таъсир ўтказишни билишини айтди. Бу ҳақда “Newsweek” ёзмоқда.

“Путин Трампга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади, деб ўйлайман. Менимча, у буни қандай қилишни билади. У Трамп билан қандай муомала қилишни билади. Ва менимча, бу Украина учун жуда хавфли вазият”, - дея Болтоннинг интервьюдаги сўзларини келтиради журналистлар.

Путин Трамп билан ҳар икки давлатни қизиқтирган барча соҳаларда хотиржамлик билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди. Трамп аввалроқ Путин билан “дарҳол” учрашмоқчи эканлигини ва Россия раҳбари ҳам буни хоҳлаётгани ҳақида “сигналлар” олаётганини айтган эди.

Оқ уйнинг янги хўжайини Украинадаги можарони зудлик билан тўхтатишга чақириб, жанговар ҳаракатлар чўзилишининг эҳтимолий салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу таҳдидларда янгилик кўрмаганини айтди. Унинг эслатишича, Трамп санкция усулларини биринчи президентлик даврида ҳам ёқтирган, бироқ ундан тенг ҳуқуқли мулоқот учун ҳозирча ҳеч қандай сигналлар бўлмаган, Москва эса бунга тайёр.

Киритилди: 19:28 25.01.2025. Ўқилди: 2313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!