АҚШнинг Флорида штати полицияси ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Доналд Трампга нисбатан таҳдидлар ёзган шахсни қўлга олди.
Бу ҳақда Lenta.ru ҳабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 46 ёшли Шеннон Аткинсга қарши тергов бошлади. У Вест Палм-Бичда ҳибсга олинган ва унинг устида кокаин борлиги аниқланган.
Америкалик ўлдириш билан таҳдид қилувчи хабарларни тарқатгани учун, шунингдек, гиёҳванд моддаларни сақлаганлик учун айбланмоқда.