Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

AFP: Украинадаги шимолий кореялик ҳарбий асирлар ўзларини Жанубий Кореяга топширишни сўрамоқда

AFP: Украинадаги шимолий кореялик ҳарбий асирлар ўзларини Жанубий Кореяга топширишни сўрамоқда

Нашрга кўра, шимоллик корейсларнинг ушбу илтимоси Жанубий Кореянинг Gyeore-eol Nation United ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан тайёрланаётган ҳужжатли филм учун берилган интервю чоғида билдирилган. Суҳбат 28 октябр куни Киевда ёзиб олинган. У ерда Россия Қуролли кучлари томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва асирга тушган КХДРнинг икки нафар ҳарбийси сақланмоқда.

Хабар қилинишича, ҳарбий асирлардан бири феврал ойида ҳам мамлакат расмийларидан бири ташриф буюрганида, Жанубий Кореяда боришга рухсат сўраган.

Жанубий Корея ва Ғарб махсус хизматлари маълумотларига кўра, 2024 йилда Шимолий Кореянинг 10 мингга яқин аскари Россияга ёрдам бериш мақсадида Украинадаги урушга юборилган. Жанубий Корея разведка хизмати маълумотларига кўра, Шимолий Корея аскарлари одатда асирга тушмаслик учун ўзини ўлдириш буйруғини олади, улар ярадор бўлган тақдирда, гранаталар ёрдамида ўзини портлатади.

Киритилди: 14:31 02.11.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!