Белгия мудофаа вазири Тео Франкеннинг маълум қилишича, Клайне-Брогел авиабазаси яқинида бир нечта дронлар кузатилган.
"Катта дронлар ҳарбий объект устидан юқори баландликда учиб ўтган, бу одатий парвоз эмас. Уларнинг мақсади Клайне-Брогел базаси бўлганига ишончим комил", — деди Франкен.
Шунингдек, у базадаги дронларга қарши тизим самара бермаганини қайд этди.
"Дронларни полиция вертолётлари гуруҳи таъқиб қилган, бироқ бир неча километрдан сўнг улар билан алоқа узилган", — дея қўшимча қилди Белгия Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Клайне-Брогел базасидан NATO кучлари фойдаланади ва у ерда Қўшма Штатларнинг ядровий қуроллари сақланади.