Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Андижонда ҳайвонлар орасида касаллик тарқалгани рад этилди

Андижонда ҳайвонлар орасида касаллик тарқалгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОРАМОЛЛАР ОРАСИДА “НОДУЛЯР ДЕРМАТИТ” КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛМОҚДА!" сарлавҳаси остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Андижон вилоятида парвариш қилинаётган чорва ҳайвонлар орасида нодуляр дерматит касаллиги аниқланмаган.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги барча қорамоллар вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият олиб бораётган эмлаш гуруҳлари томонидан нодуляр дерматит ва бошқа юқумли касалликларга қарши тўлиқ эмланганини, ушбу касалликка ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлиги ва эмланган чорва ҳайвонларидан қон намуналари олиниб, текширилганида касаллик аломатлари аниқланмаганини маълум қиламиз.

Киритилди: 12:43 02.11.2025. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!