Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

AFP: Евроиттифоқнинг 16 та давлати мудофаа харажатларини оширишни режалаштирмоқда

AFP: Евроиттифоқнинг 16 та давлати мудофаа харажатларини оширишни режалаштирмоқда

"Бунинг учун Европа Иттифоқининг Барқарорлик ва Ўсиш Пакти (Stability and Growth Pact) бюджет қоидаларидан истисно тарзида фойдаланишни режалаштирмоқда", деб хабар беради Европа Кенгаши.

Гап Пактдаги бир банд ҳақида бормоқда, у давлатларга тўрт йил давомида мудофаа эҳтиёжлари учун ЯИМнинг қўшимча 1,5 фоизигача маблағ ажратишга рухсат беради ва бу ҳолатда ЕИ бюджет қоидалари чекловлари ҳисобга олинмайди.

Европа Кенгаши маълумотига кўра, бу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган давлатлар қаторига Белгия, Болгария, Чехия, Дания, Эстония, Германия, Греция, Хорватия, Латвия, Литва, Венгрия, Полша, Португалия, Словения, Словакия ва Финляндия киради.

"Бу имкониятдан фойдаланишни давлатларга Еврокомиссия таклиф қилган. ЕИ қуролланиш бўйича режалар ишлаб чиқишига Россиядан келаётган таҳдид ва АҚШ томонидан ёрдамнинг қисқариши мумкинлиги сабаб бўлмоқда", деб ёзади AFP.

Киритилди: 22:39 01.05.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!