Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Хабарда айтилишича, «Бухоро – Қоракўл» йўналишида ҳаракатланаётган «Жентра» русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилди.

Натижада, Қоракўл туманида яшовчи, 1969 йилда тўғилган шахс ва 1973 й.т. хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, улар ушбу ажал оғусини муқаддам наркокурерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятлар содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

Киритилди: Бугун 13:21. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!